Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:10:12 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Энг нафис ва гўзал байрам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Энг нафис ва гўзал байрам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни


8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Адлия вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида Адлия вазири Русланбек Давлетов вазирлик жамоаси номидан яқинлашиб келаётган гўзаллик байрами муносабати билан жамоа ходималарини муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилавий фаровонлик, барча ишларида муваффақиятлар тилади. 

Маълумки, жамиятда нозик хилқат вакилалари бўлмиш аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳурмат қилиш халқимиз менталитетининг ажралмас қисмидир. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Жумладан, бугунги кунда Адлия вазирлиги тизимида 7200 дан ортиқ ходимлар фаолият юритмоқда. Шундан 2682 нафари (38%)ни аёллар ташкил этади. Адлия вазирлиги марказий аппаратида 250 дан зиёд ходимлар мавжуд, уларнинг 63 нафари (24%) аёллар бўлиб, шулардан 10 нафари марказий аппаратда турли раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Улар жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлаш, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишда эркаклар билан баб-баравар меҳнат қилиб, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни виждонан ва самарали бажармоқдалар.

Аёл ҳуқуқшунослар ҳуқуқий интуиция, профессионал билимлар, ҳужжатлар билан ишлаш қобилияти, факт ва воқеаларнинг қонуний томонларини бир зумда баҳолашлари билан ажралиб туради. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларни чин дилдан муборакбод этади. Келажакка бўлган ишончингиз сизни ҳеч қачон тарк этмасин, сизнинг орзуларингиз амалга ошса, оилада тинчлик ва ўзаро тушуниш ҳукм суради!

Қалбларингизни баҳор тарк этмасин! Байрамингиз билан азиз аёллар!