Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:36:26 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлиги: “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби”

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби”


Адлия вазирлиги: “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби”

       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 март куни “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби” мавзусида 50 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

     

       Семинарнинг асосий мақсадлари – ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби билан жамоатчиликни батафсил таништириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган ҳужжатларнинг кўп учрайдиган камчиликлари юзасидан тушунтириш бериш.

       Семинар давомида Адлия вазирлиги вакиллари томонидан ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хос хусусиятлари батафсил ёритилиб берилди ва ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган таъсис ҳужжатларида энг кўп учрайдиган хатолар қайд этилди.

       Бундан ташқари, йиллик семинар иштирокчиларига ҳисоботларни тақдим этиш, хорижий манбалардан пул маблағларини олишни келишиш, ННТларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби ва бошқалар тўғрисида маълумотлар берилди.

       

       Семинар давомида иштирокчилар томонидан 40 дан ортиқ масалалар кўтарилди. Булардан ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишда талаб қилинадиган давлат божи ставкалари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби ва бошқалар.

       Масъул ходимлар томонидан семинар иштирокчиларидан келиб тушган саволларга тўлиқ жавоблар берилди ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

       Ўтказилган семинар Адлия вазирлиги барча фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқот қилишга очиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими