Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



23:59:26 (GMT +5), Сш, 13 апр 2021

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.


Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Жамоатчилик кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти, унинг вазифалари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларни ҳисобга олиш борасида амалга ошириш лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Кенгаш аъзолари томонидан кенгаш фаолиятини янада юксалтириш бўйича бир қатор таклифлар бериб ўтилди.

Жумладан, аҳолининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини ошириш, бунда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида турли хил қисқа метражли фильмлар яратиш, Адлия вазирлигида вазирлик раҳбарияти томонидан ташкил этиладиган фуқаролар қабулида кенгаш аъзоларининг иштирок этиши, ёшлар билан ишлаш, “устоз-шогирд” аънанасини тиклаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши олдида турган аниқ мақсадлар, қилиниши керак бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида Қенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими