Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



00:11:01 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлигида янги тайинлов!

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида янги тайинлов!


Адлия вазирининг 2021 йил 1 мартдаги тегишли буйруғи билан Нодиржон Илхомжонович Мухторов Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н. Мухторов 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини (бакалавр), 2005 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди.

У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг девонхона мудиридан бўлим бошлиғи лавозимигача ишлаган. 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Ташкилий-кадрлар ва мафкуравий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н. Мухторовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз:

Мазкур бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига биноан ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг асосий вазифаларидан бири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими