Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



00:24:45 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Вазирлик ходимлари учун навбатдаги семинар

Вазирлик ходимлари учун навбатдаги семинар


Жорий йилнинг 2 март куни видеоконференцалоқа шаклида Буюк Британия Ҳукуматлараро ҳамкорлик Хизматининг (GPI) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун 2020—2021 йилларга мўлжалланган дастур доирасида вазирлик ходимлари учун GPIнинг халқаро экспертлари томонидан “Аниқ маълумотларга (фактларга) асосланган стратегияларни (иш режаларни) ишлаб чиқиш” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Тадбир давомида давлат сиёсати йўналишларини ишлаб чиқишда далилларга асосланишнинг тутган ўрни, далилларни олиш манбаалари ва давлат сиёсати йўналишларини белгилашда фойдаланиш мумкин бўлган далиллар турларини аниқлаш фаолияти бўйича Буюк Британия тажрибаси билан вазирлик ходимларини таништирилди.

Семинарда давлат сиёсати йўналишларини ишлаб чиқишда йўл қўйилган хато ва мувавфақиятли лойиҳалар бўйича Буюк Британия тажрибасидан амалий мисоллар келтириб ўтилди.

Семинар-тренингда хорижий эксперт сифатида, Майкл Галлахер иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, семинар-тренинглар 2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги томонидан Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати билан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган англашув меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими