Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:04:19 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди

Аҳамият беринг

Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди

Айрим ҳокимликлар юридик хизмат ходимлари томонидан ўз мажбуриятлари ва функциялари зарур даражада бажарилмаганлиги оқибатида


Айрим ҳокимликлар юридик хизмат ходимлари томонидан ўз мажбуриятлари ва функциялари зарур даражада бажарилмаганлиги оқибатида ҳокимликларни ҳуқуқий таъминлаш талаб даражасида таъминланмаганлиги бир қатор жиддий хато ва камчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Адлия органлари томонидан ҳокимликларнинг юридик хизматлари фаолияти ўрганилганда:

- айрим ҳокимликларнинг юридик хизмат ходимлари хизмат мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажармаётганлиги;

- ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва фармойишларнинг прокуратура, суд, адлия ва бошқа органларнинг таъсир чоралари асосида бекор бўлаётганлиги;

- юридик хизмат ходимлари устидан кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги;

- хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаслик одат тусига айланиб бораётганлиги аниқланди.

Бу каби аниқланган тизимли камчиликларга йўл қўйган, зиммасига юкланган функцияларни ўз вақтида ва мунтазам равишда лозим даражада бажармаётган қуйидаги ҳокимликларнинг 12 нафар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди:

  1. Асака шаҳар ҳокимлиги;
  2. Боғот тумани ҳокимлиги;
  3. Жиззах шаҳар ҳокимлиги;
  4. Жондор тумани ҳокимлиги;
  5. Косонсой тумани ҳокимлиги;
  6. Навбаҳор тумани ҳокимлиги;
  7. Нишон тумани ҳокимлиги;
  8. Сариосиё тумани ҳокимлиги;
  9. Тошлоқ тумани ҳокимлиги;
  10. Хонобод шаҳар ҳокимлиги;
  11. Ховос тумани ҳокимлиги;
  12. Қонликўл тумани ҳокимлиги.