Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



06:11:38 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида медиа тур ўтказилди

Аҳамият беринг

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида медиа тур ўтказилди


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази жамоатчилик билан кенг, очиқ форматдаги интерфаол мулоқот ташкил этиш мақсадида ОАВ ходимлари учун медиа тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Унда марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан суд экспертизалари лабораториялари фаолияти, уларнинг турлари ва тартиблари, шунингдек, йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу мақсадда, Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси ва 2020 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, Марказ томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОAВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамияти билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 22 феврал куни соат 1500 да Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биносида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва медиатур ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишича, марказда янги 5 та экспертиза тури, яъни Суд-компьютер-техникавий, Суд-автомобиль йўллари, Суд-электротехника, Суд-психологик, Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизалари турлари жорий қилиниб, ҳозирги кунда умумий ўтказиладиган экспертиза турлари 50 тага, экспертлик мутахассисликлари сони 69 тани ташкил қилади.

БМТнинг ҳамкорлигида Марказ лабораторияларининг “Тадқиқот ва калибровка лабораториялари ваколатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитация қилиниб, мувофиқлик сертификатига эга бўлгани қайд этилди.

Шунингдек, Марказни Бутунжаҳон суд экспертлари ассоциациясига (IAFS) аъзо бўлиш учун тегишли амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Соҳа фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг 24 мартида Вазирлар Маҳкамасининг 180-сон “Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан нодавлат суд-экспертиза фаолиятига рухсат берилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази учун “Электрон таълим платформаси” онлайн тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган бўлиб, 9 нафар талабгорлар белгиланган тартибда имтиҳондан ўтказилиб, талабгорлар нодавлат суд экспертларни қайта тайёрлаш курсларида масофавий тарзда ўқитилмоқда.

Иштирокчиларнинг суд-экспертиза фаолиятига оид барча саволларига давлат суд экспертлари томонидан жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан
алоқалар бўлими