Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



05:49:21 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Адлия органлари томонидан навбатдаги 3 та янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Адлия органлари томонидан навбатдаги 3 та янги масжид рўйхатдан ўтказилди


Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинликларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом, Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3071, 2018 йил 27 сентябрь) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Ҳозирги кунга қадар юртимизда жами 2300 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2081 тасини масжидлар ташкил қилади.

Куни кеча Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сариосиё туманидаги “Абдураҳмон ҳожи ота” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.  Мазкур масжид туман марказидан 35 километр узоқликдаги “Нуробод” маҳалласи,  “Кенгузар” қишлоғида жойлашган бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган.

Шунингдек, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бугун Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Қарақум ийшан” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тани ташкил этди.

“Қарақум ийшан” жомеъ масжиди Мўйноқ тумани, “Қазақ-дарья” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, юртимиздаги масжидлар сони 2084 тага етди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими