Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



06:29:32 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Президент Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг тўрт йиллик самарадорлиги ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар”

Аҳамият беринг

Президент Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг тўрт йиллик самарадорлиги ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар”


Президент Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг тўрт йиллик самарадорлиги ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар”

Жори йил 5 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг тўрт йиллик самарадорлиги ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

Форумда адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ҳаракатлар стратегиясидаги давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналиши доирасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича маълумот берди.


Таъкидланишича ушбу йўналишда сўнги 4 йил давомида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Жумладан:

·         давлат бошқарувининг янги, самарали ва сифатли тизимини шакллантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди;

·         давлат хизматларини кўрсатиш бўйича мутлақо янги ва самарали тизими жорий этилди, бу борада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди;

·         давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш, хизматга қабул қилишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширувчи ягона давлат органи Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди;

·         “Электрон ҳукумат” тизимини тўлақонли жорий қилиш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди;

·         ижро этувчи ҳокимият органларининг 11 та алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди

·         давлат органлари фаолиятида очиқликни ва шаффофликни таъминлаш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Шунингдек, форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хусусан:

-          бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга аниқ вазифа қўйилди. Бунда, рақамли технологияларни жорий қилиш орқали давлат хизматчилари сонини ўртача
15 фоизгача оптималлаштиришни назарда тутиш зарурлиги белгиланади;

-          “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилади ва унда ҳокимликлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг жавобгарлик чегараси белгиланади, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга ошириш механизмлари аниқлаштирилади;

-          Ҳокимларнинг такрорланувчи вазифа ва функциялари тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органларига ўтказилади;

-          Бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади ва унда фуқаролардан талаб қилинаётган 20 та ҳужжатларни бекор қилиш назарда тутилади.

                                                                                                              Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими