Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



06:36:27 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунни сенаторлар маъқуллади.

Аҳамият беринг

Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунни сенаторлар маъқуллади.


Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунни сенаторлар маъқуллади

       Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Рэспубликасининг Қонуни муҳокама қилинди.


       Таъкидланишича, “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, “қонун ҳужжатлари” ва “қонун” каби алоҳида фундаментал тушунчалар миллий қонунчилигимизда йиллар давомида бир хил маънони англатувчи тушунчалар сифатида қўлланиб келинган. Ушбу Қонуннинг 2000 йилдаги ва амалдаги таҳрирларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланиши белгиланган. Бу эса ушбу тушунчаларнинг ўз маъносига номутаносиб қўлланилиши ва оқибатда, узоқ муддат нотўғри қонунчилик амалиёти шаклланишига олиб келди.

       Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатларида қуйидаги тушунчаларни умумэьтироф этилган мазмуни ва маъносига кўра баён этиш таклиф этилмоқда:

Қонунчилик – қонун ҳужжатлари ва қонун ости ҳужжатларини ўз ичига олган, маълум бир давлатдаги ҳуқуқий базани ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими;

Қонунчилик ҳужжати – қонунчилик, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимидаги аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

Қонун ҳужжати – қонун ости ҳужжатларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гуруҳига кирувчи (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари) қонунчилик ҳужжати.

       Шунингдек, ушбу таклифни амалга ошириш:

Ўзбекистон Республикасининг 5 та Конституциявий қонунларига;

Ўзбекистон Республикасининг 17 та кодексига;

Ўзбекистон Республикасининг 278 та қонунларига ўзгартириш киритишни талаб этади.

       Қонуннинг кучга кириши натижасида, келгусида қонунчилик амалиёти тўғри йўлга қўйилиб, ушбу тушунчаларни қўллаш юзасидан тушунмовчиликлар ва турли ҳил талқин қилинишларнинг олди олинади.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими