Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



06:43:20 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди


Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Каримов Алишер Нишанович Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.


       А.Каримов 1978 йилда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

       У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозими фаолият юритишдан бошлаган.  

       А.Каримов турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.

       Адлия вазирлигидаги фаолиятини 2017 йилда Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлашдан бошлаган.

       2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

       Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

       Адлия вазирлиги жамоаси Алишер Каримовни ушбу тайинлов билан табриклайди ва унинг келгуси ишларида, масъулиятли лавозимида муваффақият тилайди.