Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



07:14:46 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди. Бунга қандай эришилди?

Аҳамият беринг

Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди. Бунга қандай эришилди?


Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди. Бунга қандай эришилди?

   

   

   

       Ушбу сертификат Агентлик томонидан давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни амалга оширишда, шу жумладан:

– давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш;

– давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари фаолиятини назорат қилиш;

– халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлардан хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағларини олиш ва сарфлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бадаллари, шунингдек грантларни қабул қилиш ва сарфлаш;

– Давлат хизматлари марказлари биноларини инвестор маблағлари ҳисобидан қурилишини ташкил этиш йўналишларини қамраб олади.

       Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлаш фуқароларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

       Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизими 2019 йил якунидан эътиборан жорий этила бошланган.

      Хусусан,

– KPMG халқаро компанияси томонидан 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида Агентлик тизимида мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш

ва баҳолаш ишлари амалга оширилган.

– Натижада, 2020 йил 20 февралда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши тизимнинг мақсадли кўрсаткичига эришиш” бўйича Йўл харитаси тасдиқланган.

       Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури ҳамда KPMG компанияси мутахассисларининг кўмагида Давлат хизматлари агентлиги тизимида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

- Давлат хизматлари агентлигида коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари”;

- Давлат хизматлари агентлиги ходимларининг расмий хулқ-атвор ва одоб-аҳлоқ нормалари тўғрисидаги қўшимча низом;

- Агентликда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиби;

- Агентлик тизимига алоқа каналлари орқали келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

       Давлат хизматлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган “Давлат хизматлари агентлигининг алоқа каналларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш регламенти”га мувофиқ коррупцияга алоқадор мурожаатларни:

—1148 рақамли “ишонч телефони”га;

—Адлия вазирлигининг "@anticorbot" Telegram-канали ёки Агентликнинг "@davxizmataloqa_bot" Telegram-каналига;

—Агентликнинг Facebookдаги саҳифаси орқали;

—Электрон почта орқали (davxizmat@exat.uz, info@davxizmat.uz );

—Бевосита Давлат хизматлари агентлиги директорига;

—Давлат хизматлари агентлигининг умумий телефон рақами ёки Агентлик веб-сайтида кўрсатилган бўлимлар / ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг телефонлари орқали;

—Давлат хизматлари агентлиги марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармалар девонхонаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилган.

       Шунингдек,

- Агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим белгиланди.

- Агентликнинг расмий веб сайтида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.

       Бундан ташқари,

– Коорупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бошқариш мавзуларида КПМЖ мутахассислари томонидан вебинар ва тренинглар ўтказиб, ходимларнинг соҳага оид билимлари мустаҳкамлаб борилмоқда.

– Фуқароларнинг давлат хизматлари марказлари фаолиятида коррупцияга даҳлдор мурожаатларини тўғридан-тўғри Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига етиб боришини таъминлаш мақсадида, давлат хизматлари марказларида коррупцияга қарши курашиш бўйича “тўғридан-тўғри алоқа қутилари” ўрнатилди.

– Давлат хизматлари марказларида фуқароларнинг навбатини бошқаришнинг шаффоф тизимини шакллантириш мақсадида “QUMATIC”электрон навбат тизими жорий этилди. Ҳозирда фуқаролар марказларнинг биносига бормасдан туриб ҳам электрон навбат олиш имкониятига эга.

– Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги биносида ситуацион марказ ўрнатилган. Бу орқали, барча ҳудудларимизда мавжуд давлат хизматлари марказларини онлайн назорат қилиш имконияти яратилди. Бу эса ўз навбатида давлат хизматларини ўз вақтида тезкор ва шаффоф кўрсатилишига хизмат қилади.

          СЕRT International компанияси мутахассислари томонидан Давлат хизматлари агентлиги тизимида 2-босқичдан иборат аудит текширувлари ўтказилиб. Агентлик  ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти бўйича сертификатни қўлга киритишга муносиб деб топилди.

Давлат хизматлари агентлиги