Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 04.03.2021



05:26:22 (GMT +5), Жм, 5 мар 2021

Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлиги муҳокама қилинди.

Аҳамият беринг

Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлиги муҳокама қилинди.


       

       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлиги муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.

       Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ушбу тадбирда 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар масъул ходимлари иштирок этди.

       Тадбирда таъкидланганидек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йил давомида жами 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 390 837 та чиқишлар ташкил қилинган.

       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширган тадбирлари мониторинг қилиниб, баҳолаш натижаларига кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу йўналишда самарали тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.

       Шунингдек, тадбир давомида 2020 йилда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишдаги мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳақида фикр алмашилди.

       Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан келгусида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими