Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



05:47:10 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Адлия вазирлиги жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради.

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради.


Адлия вазирлиги жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради

       Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида суд биносига киришни талаб қилаётган “журналист” ва қўриқлаш хизмати ходими ўртасидаги тортишув суҳбат видеоси кенг тарқалиб, муҳокамага сабаб бўлмоқда.
       Ушбу видеода журналист судга киришга ҳақли эканлигини, чунки у Адлия вазирлигидан аккредитациядан ўтганлигини асос қилиб келтирмоқда.
       Хўш қонунчиликда журналистни аккредитация қилиш тартиби қандай?
       Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида журластни аккредитация қилиш тартиби белгилаб қўйилган. Ушбу модда кўра журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.

Аккредитация қилинган журналист ҳар қандай давлат органи ва ташкилоти биносига кириши мумкинми?
       Аккредитация қилинган журналист қуйидаги ҳуқуқларга эга:
       аккредитация қилувчи органда бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;
       аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;
       аккредитация қилувчи органнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
       аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;
       олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
       Бу нормадан тушуниш мумкунки, журналист давлат органлари ва ташкилотлари биноларига кириш учун мазкур давлат органи ёки ташкилоти томонидан, албатта, аккредитация қилинган бўлиши лозим.

       Қонунчиликда суд биноларига кириш тартиби белгиланганми?

АЛБАТТА.

       Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарорида белгиланишича суд мажлиси ўтказиладиган вақтда судга ташриф буюрувчи шахслар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва суд мажлисига чақирилган шахсларнинг рўйхати кўрсатилган рухсатнома асосида суд биносига киритилади. Рўйхат судья томонидан тасдиқланади ва қўриқлаш хизмати ходимларига суд мажлиси бошланишидан олдин тақдим этилади.
       Шунингдек, суд биносига мобиль телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.
       Шунга кўра, Адлия вазирлиги суд мажлиси биноларига киришда юқоридаги қонун нормаларига амал қилишга ва жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими