Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.02.2021



07:22:11 (GMT +5), Сш, 2 мар 2021

Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Аҳамият беринг

Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди.



“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилиб, унга кўра адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими