Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 22.01.2021



17:07:29 (GMT +5), Яш, 24 янв 2021

Жаҳон банки бош иқтисодчиси ўринбосари Аарт Край бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар учун эксклюзив семинар ўтказилмоқда

Жаҳон банки бош иқтисодчиси ўринбосари Аарт Край бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар учун эксклюзив семинар ўтказилмоқда


Жорий йилнинг 13-15 январь кунлар Адлия вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда тегишли вазирлик ва идораларнинг халқаро индекс ва рейтинглари билан ишловчи ходимлари учун “Давлат сектори бошқаруви ва ислоҳотлари, халқаро индекслар билан ишлаш” мавзусида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларини муаллифи бўлмиш Жаҳон банкининг Ривожланиш бўйича тадқиқот гуруҳи директори ва Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси ўринбосари Аарт Краай бошчилигидаги халқаро экспертлар иштирокида уч кунлик онлайн-семинар ўз ишини бошлади.

Ушбу семинарни ташкил қилиш, авваламбор, тегишли вазирлик ва идораларнинг халқаро индекс ва рейтинглари билан ишловчи ходимлари эътиборига Бошқарув сифати индикаторлари тўғрисида батафсил маълумотларни етказиш ва Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган
кенг ижобий ўзгаришлар ҳақида хорижий томонни хабардор қилиш имкониятини яратди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Олий Суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Ташкил қилинган семинарнинг биринчи кунида Бошқарув сифати  индикаторларига оид халқаро индекс ва методологиялар, COVID-19 шароитида бошқарув ва институционал ислоҳотлар каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирнинг кейинги кунлари кун тартибидан ҳукумат самарадорлиги - давлат молиясини бошқариш, очиқ бюджет ва ҳисобдорлик, ҳуқуқ устуворлиги, тартибга солиш сифати, ошкоралик ва одил судлов ислоҳотлари, давлат хизматларини кўрсатишда коррупцияни назорат қилиш, соҳавий ёндашувлар ва аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик, зўравонлик мавжуд эмаслиги каби масалар муҳокамаси ўрин олган.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими