Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



09:53:45 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

Аҳамият беринг

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

  • қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
  • фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
  • одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
  • ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
  • маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
  • коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
  • ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.

Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади:

* статистик маълумотларга асосланувчи 111 та мезон бўйича маълумотлар Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари каби 24 та ташкилот томонидан юритилади;

* социологик сўров натижаларига кўра шакллантирилувчи 71 та мезоннинг 49 таси бўйича сўровлар аҳоли ўртасида, 22 таси соҳа мутахассислари (судьялар, тадбиркорлар, журналистлар, адвокатлар, маҳаллий депутатлар, жамоат ташкилотлари) ўртасида ўтказилади.

Ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳар йили 1 майга қадар умумлаштирилиб, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси тузилади.

Адлия вазирлиги томонидан индекс бўйича маълумотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар якунланади ва натижалари эълон қилинади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими