Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



09:57:29 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил декабрда ўтказилган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари тақдирланди.

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил декабрда ўтказилган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари тақдирланди.


Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

  • 1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);

  • 2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);

  • 3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).

Жумладан, mehrtilsimi.uz ижтимоий-ҳуқуқий сайти ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳамда уларга давлат томонидан яратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб боради.

Адлия вазирлиги фуқароларни ижтимоий фаол бўлишга, ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади.