Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



09:47:35 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш натижалари ва бу борадаги режалар муҳокама қилинди

Аҳамият беринг

Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш натижалари ва бу борадаги режалар муҳокама қилинди



Жорий йилнинг 5 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» номли Қўшма лойиҳаси иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Р. Давлетов учрашув иштирокчиларига 2020 йилда Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижалари бўйича мавжуд камчиликлар, шунингдек 2021 йилда ўзаро ҳамкорликнинг қўшма йўналишлари келишилганини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Учрашув чоғида иштирокчилар келгусида Қўшма лойиҳа фаолиятини давом эттириш ва аҳоли, хусусан муҳтож аҳоли қатламлари, юртимизнинг қишлоқ, олис ва бориш қийин бўлган туманларида истиқомат қилувчи шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, норма ижодкорлиги жараёнига хорижий экспертларни жалб қилиш, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари функционал таҳлилини ўтказиш,  давлат хизматларини қайта кўриб чиқиш (BPR), ФҲДЁ тизимига блокчейнни, давлат хизматлари кўрсатиш тизимига инновацияларни жорий этиш, Давлат хизматлари марказларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур соҳалардаги хорижий тажрибани ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш ва ҳ.к ларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кўп қиррали ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ва Қўшма лойиҳа доирасида Томонларнинг келгусидаги фаолияти истиқболлари тилга олиниб, ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими