Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



10:41:33 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Адлия вазирлиги 2020 йилнинг ноябрь ойи учун энг яхши ходимни эълон қилинди

Адлия вазирлиги 2020 йилнинг ноябрь ойи учун энг яхши ходимни эълон қилинди


Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хатамов Масъум Хайруллоевич вазирлик томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
М.Хатамов ўз меҳнат фаолиятини 2014 йил Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида бошлаган.
2018 йилда эса Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси ва бошқа турли масъул лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан Адлия вазирлигида Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи шахслар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш, шунингдек соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Вазирлик жамоаси Хатамов Масъум Хайруллоевични мазкур эътироф билан табриклайди.
Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими