Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



11:06:18 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Адлия вазирлиги раҳбарияти сайёр қабулда иштирок этди

Адлия вазирлиги раҳбарияти сайёр қабулда иштирок этди


Жорий йилнинг 25 ҳамда 30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри аҳолиси учун ҳуқуқий масалалар бўйича муаммоли мурожаатларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида сайёр тарзда оммавий қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулда 30 га яқин турли соҳаларда, жумладан пенсия тайинлаш, ишга тиклаш, тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, давлат органларининг юридик хизмат ходимларининг, адвокатларнинг ва нотариусларнинг хатти-ҳаракатларидан ҳамда суд қарорларидан норозилиги, мерос иши каби масалаларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 таси жойида ҳал этилди, 17 таси ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Хусусан, фуқаро А.Н.Ермаков 2017 йилдан бери кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда турли муаммоларга дуч келганлигини ва бу борада қайси идорага мурожаат қилиши юзасидан маълумотга эга эмаслигини баён этган.

Шунга асосан А.Ермаков Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбариятининг амалий ёрдами билан Миробод тумани Давлат хизматлари маркази томонидан тезкорлик билан фуқаронинг тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ваколатли орган томонидан Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши ва Давлат реестридан кўчирма берилиши таъминланди.

Ўтказилган сайёр қабулда иштирок этган мурожаатчилар нафақат Тошкент шаҳридан, балки республикамизнинг Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларидан ҳам ташриф буюрганлиги ўз навбатида бу каби тадбирларни ҳудудларда доимий тарзда амалга ошириб бориш лозимлигидан далолат беради.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими