Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021

10:19:07 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

Президент топшириғи ижроси: Адлия вазирлиги педагог ходимнинг аниқ мақомини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Президент топшириғи ижроси: Адлия вазирлиги педагог ходимнинг аниқ мақомини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган ўқитувчи ва муаллимларнинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган ташаббусини амалга ошириш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, педагог ходим деганда таълим ташкилотларида (боғча, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, олий ва ундан кейинги таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари) педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тушунилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда биргина халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг ўзида ярим миллиондан ортиқ педагог ходимлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, ушбу таълим муассасаларида 6,5 миллионга яқин ўқувчилар таълим олиб келмоқда.

Педагог ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шарт-шароит яратиш таълим ва тарбия жараёнининг сифатини ошишида алоҳида аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда ҳам педагог ходимнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимояси қонун даражасида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;

2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;

3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;

4) педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;

5) педагог ходимга эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;

6) педагог ходимнинг базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш;

7) педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш;

8) олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимларни олий таълим муассасаларига педагогика йўналиши бўйича имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди ( https://regulation.gov.uz/uz/d/25127). Ушбу лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими