Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.01.2021



11:14:07 (GMT +5), Сш, 19 янв 2021

#Адлия_хабари #ҳалқаро_ҳамкорлик

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари #ҳалқаро_ҳамкорлик

Франциянинг Муваққат ишлар вакили Б. Рокфей билан  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Б. Кучкаров учрашди


Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Франциянинг Муваққат ишлар вакили Брис Рокфей бошчилигидаги Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакилларидан иборат делегация ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ўртасида видеоконференцалоқа орқали учрашув ўтказилди.

Учрашув мақсади – Адлия вазирлиги фаолияти билан танишиш ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида асосий йўналишларни белгилаш.

Адлия вазири ўринбосари Б. Кучкаров Франциянинг Муваққат ишлар вакили Б. Рокфейни Ўзбекистонга ташрифи ва тайинланган янги вазифаси билан табриклаб, кейинги хизмат фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Вазир ўринбосари Б. Рокфейни вазирлик тизими, асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек вазирлик томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар билан таништирди.

Франциянинг Муваққат ишлар вакили Брис Рокфей Ўзбекистонда ҳуқуқий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёрлигини билдириб, вазир ўринбосари Б. Кучкаровнинг икки давлат адлия органлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатидаги келишувларни самарали амалга ошириш учун тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш таклифини қўллаб қувватлади.

Маълумот учун: 2019 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Франция Республикаси муҳр сақловчиси, адлия вазири ўртасида ҳуқуқий соҳада алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисида маъмурий келишув имзоланган.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш учун икки томон вакилларидан иборат ишчи учрашувларни ўтказиш ва  тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими