Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.11.2020



09:04:18 (GMT +5), Пш, 26 ноя 2020

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Аҳамият беринг

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади


Жорий йилнинг 20 ноябрь куни видеоконференцалоқа шаклида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Идоралараро эксперт-ишчи гуруҳининг дастлабки йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишга адлия вазири ўринбосари-Идоралараро эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Х. Мелиев бошличик қилди. Мазкур йиғилишга Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька, Ўзбекистонда Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш(GIZ) ҳуқуқий лойиҳаси раҳбари Кристине Коре-Перконе ҳамда Идоралараро эксперт ишчи гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

Адлия вазири ўринбосари ““Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун шу пайтгача қабул қилинган бошқа қонунларга ўхшамайди. Унда кўтарилган айрим масалалар жамиятимиз учун, айниқса мансабдор шахслар учун янгилик бўлди. Хусусан, ундаги манфаатдор шахснинг ишончини ҳимоя қилиниши, тингланиш имкониятининг мавжудлиги ва мазмунан қамраб олиш каби янги принципларининг киритилиши ва у орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг давлатга ва унинг ҳужжатларига ишончини орттириш асосий вазифаларимиздан бири эди. Бундан ташқари Қонун ижро ҳокимиятининг дастуруламалига айланиши керак эди. Афсуски, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун кучга кирганига 2 йил тўлган бўлишига қарамай кутилган натижаларга эриша олмадик. Бунга бир қатор омилларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин”, дея таъкидлади.

Бўлиб ўтган йиғилишда Ишчи гуруҳ томонидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонунни ишлаб чиқилишининг жараёнлари ҳамда лойиҳа матнларии хорижий давлатлар экспертлари билан ҳамкорликда муҳокама қилинди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими