Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 23.11.2020



20:53:10 (GMT +5), Дш, 23 ноя 2020

Эълон! Ҳурматли фуқаролар!

Аҳамият беринг

Эълон! Ҳурматли фуқаролар!


Адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.





  Мулоқот 2020 йил 25 ноябрь чоршанба куни соат 11:00 да бошланади.

  Агар Сизда :

▪️Адлия вазирлиги фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар ва ечилмаган муаммолар;

▪️вазирлик тизимидаги тузилмалар ва муассасалар фаолияти ёки уларнинг ходимлари хатти-ҳаракати устидан шикоятлар;

▪️Ўзбекистон қонунчилигидаги камчиликлар, амалиётда юзага келаётган қарама-қаршиликлар ва умуман бу борада ишларни жадаллаштириш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар бўлса, олдиндан ёки мулоқот пайти бевосита йўллашингиз мумкин.

  Саволларни олдиндан Facebook ижтимоий тармоғидаги Adliyamaslahatchisi/Консультант  (@adliyamaslahatchisi) саҳифасига ёки телеграмдаги @adliyaga_savolbotга юбориш мумкинлигини маълум қиламиз.

Эслатма: Бир хил мазмунда берилган саволлар таҳлил қилиниб, уларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилиши мумкин.