Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 23.11.2020



21:59:28 (GMT +5), Дш, 23 ноя 2020

#Тайинлов

#Тайинлов

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди



Адлия вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Фурқат Шомуродович Тожиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Ф.Тожиев  1986 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У  ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган.  2011 йилдан  2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ф.Тожиев 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Адлия вазирлиги жамоаси Ф.Тожиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди