Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.11.2020



09:18:41 (GMT +5), Пш, 26 ноя 2020

#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер


Ёдингизда  бўлса Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов  ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.




Жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар танловда иштирок этиш учун 30га яқин журналист ва блогерлардан жами бўлиб 140 га яқин материал келиб тушди. Ҳозирда комиссия аъзолари томонидан танловга келиб тушган материаллар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг
31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар Tanlov@adliya.uz  электрон почтасига юборилиши лозим:

1.  Иштирокчи ҳақида маълумот
2.  Иштирокчининг фотосурати
3.  Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.  

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz