Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.11.2020



08:41:02 (GMT +5), Пш, 26 ноя 2020

Самарқанддаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси 15 кунга тўхтатилди

Аҳамият беринг

Самарқанддаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси 15 кунга тўхтатилди


Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 152-моддасига мувофиқ Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 28 октябрда бўлиб ўтган 4-сон мажлиси қарорига асосан Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидова Зарина Хисравовнанинг (лицензия SA № 0013, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 29 октябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими