Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.11.2020



09:12:31 (GMT +5), Пш, 26 ноя 2020

Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар.

Аҳамият беринг

Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар.


Адлия вазирлиги тизимидаги барча бўғинларда 7 минга яқин ходим ишлайди.

Ушбу ходимларнинг орасида уй-жойга муҳтож оилалар кўп, айниқса ёш оилалар сони 1 000 дан ошиқни ташкил этади.

Ушбу муаммони ечими сифатида хизмат уйлари қаторида ходимлар учун кўп қаватли уйлар қурилиши ҳам жуда яхши самара беради.

Албатта, вазирлик ходимларни имкон қадар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бундай ижтимоий ҳимоя, меҳнатни рағбатлантириш ва келгусида ривожланиш истиқболлари Адлия вазирлигининг иш берувчи сифатида жозибадорлигини оширади ва соҳага малакали мутахассисларни рақобат асосида кириб келишига катта туртки бўлади.

Жорий йил 24 октябрь куни Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар учун қурилган кўп қаватли уйларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур уйлар кредитлар асосида вазирлик буюртмаси асосида қуриб битказилди.

Кўп қаватли ўйлар 143 хонадондан иборат бўлиб, ўз ичига шинам 2, 3 ва 4-хонали уйларни қамраб олади.

Адлия вазирлиги томонидан барча сарф-харажатлар устидан доимий мониторинг ўрнатилиши, яъни тизимда йўлга қўйилган кучли комплаенс назорат тизими натижасига кўра, кўп қаватли уйларнинг нархини жуда мақбул даражада бўлиши таъминланди.

Ташкил этилган тадбирда вазирлик раҳбарияти, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими