Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.10.2020



12:18:52 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалаларида хорижий давлатлар тажрибаси

Аҳамият беринг

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалаларида хорижий давлатлар тажрибаси



Маъмурий тартиб-таомилларга оид қонунчиликни такомиллаштириш ва маъмурий амалиётни тўғри йўлга қўйиш бўйича хорижий экспертлар иштирокидаги тадбирлар вебинар шаклида давом этмоқда.

Давлат бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахслари билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган маъмурий низоларни ҳал этишни адолатли ва қонуний тизимини яратиш бугунги кун давлат сиёсатининг муҳим вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда жорий йилнинг 14 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш минтақавий дастури асосида тасдиқланган режа бўйича вебинар ташкил этилди.

Вебинарда Адлия вазирлиги, ТДЮУнинг масъул ходимлари, бир қатор маъмурий судлар судялари ва малакали хорижлик мутахассислар, жумладан, ГИЦнинг Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш минтақавий дастури бўйича минтақавий раҳбари, Берлин шаҳри маъмурий суди судьяси Йорг Пуделька, Озарбайжон Миллий мажлисининг ҳарбий қонунлари ва маъмурий бўлими бошлиғи ўринбосари Саяд Каримов ҳамда ГИЦ ҳуқуқий лойиҳасининг Қозоғистондаги миллий координатори Алмат Габбасовлар иштирок этишди. Тадбирда Украина республикасидан профессор, юридик фанлар доценти Роман Мельник, Эстониянинг Тарту шаҳри маъмурий суди судьяси лавозимида ишлаган Тамара Христофороваларнинг маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат), уни текшириш, субъектив оммавий ҳуқуқлар ва ноаниқ ҳуқуқий тушунчаларга бағишланган маърузалари тингланди.

Вебинар давомида маъмурий тартиб-таомилларга оид иштирокчи давлатларнинг қонунчилиги ва амалиёти ўртасидаги фарқли жиҳатлар муҳокама қилинди. Ижобий тажрибаларни кенг ёйиш бўйича фикрлар алмашилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Эстония ва Озарбайжонда ваколатли органлар ва судлар томонидан маъмурий иш юритиш ва бу борадаги низоларни ҳал этишдаги энг муҳим ҳуқуқий жиҳатлар, асосий принципларни бутун қонунчиликка тадбиқ этиш долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими