Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:19:59 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ  олди олинди


Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиб чиқиш давомида айрим тадбиркорларга нисбатан асоссиз солиқ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, “Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi” АЖнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилмайдиган кўчар мулклар тоифасига кирувчи мол-мулкларига нисбатан асоссиз қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қарор қабул қилинган.

Натижада, жамиятга 2017-2019 йиллар учун жами 247,5 млрд. сўм миқдорида асоссиз мол-мулк солиғи ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдимнома киритилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳам қонунчиликни бир хилда қўллаш ва ягона амалиёт бўлишидан манфаатдор эканлигини баён этиб, қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш тўғрисидаги ушбу асоссиз қарорни дарҳол бекор қилди ҳамда айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишини таъминлади.

Таъкидлаш жоизки, адлия органлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда келгусида солиқ маъмуриятчилиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими