Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:23:36 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Адлия вазири: “Бизнинг вазифамиз медиацияни низоларни ҳал этишнинг самарали муқобил институтига айлантиришдир”

Аҳамият беринг

Адлия вазири: “Бизнинг вазифамиз медиацияни низоларни ҳал этишнинг самарали муқобил институтига айлантиришдир”


Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов видеоконференцалоқа форматида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг еттинчи йиғилишида иштирок этди.


Очиқ, дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтган йиғилиш чоғида иштирокчилар МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи йиғилиши якуни бўйича эришилган келишувлар ижроси бўйича адлия (ва ҳуқуқ) вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилди,  низоларни муқобил йўл билан ҳал қилиш механизмини илгари суриш муҳим экани ва мазкур соҳада ўзаро муносабатлар ўрнатиш заруратини қайд этди.

Иштирокчилар коронавирус пандемияси шароитида барча соҳалар, жумладан ҳуқуқ соҳасида ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлаш, пандемия тарқалишига қарши кураш масалаларига доир ҳуқуқий ахборотлар алмашишни фаоллаштириш муҳим эканини таъкидлади.

Хусусан, унда сўзга чиққан Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов пандемия бошқача ишлаш, янги ёндашувларни топиш, ҳуқуқий муаммолар ва хатарларни ҳал қилишга мажбур қилаётганини қайд этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Адлия вазирлиги фаолиятида туб трансформация амалга оширилиб, унга нафақат фуқаролар, манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат ҳуқуқий сиёсатида,шунингдек бизнесда ҳам муҳим роль ўйнамоқда.

Вазир ҳамкасбларига вазирликнинг низоларни ҳал қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдаги роли хусусида маълумот берди. «Олдимизда давлат органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш, медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларни фуқаролар ва тадбиркорлар ишончига сазовор бўлган низоларни ҳал этишнинг самарали муқобил институтларига айлантириш сингари вазифа турибди», — деди Р. Давлетов.

Вазирлик ташаббуси билан 2020 йил 1 августидан эксперимент тариқасида қатор давлат органларида Давлат органларида низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилди. Уларнинг вазифаси жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш орқали ҳал қилишдан иборат. Адлия вазирлиги мазкур Кенгашлар фаолиятини мониторинг қилиш  ва уларнинг самарали фаолият юритишини методик жиҳатдан таъминлаш учун масъул ҳисобланади. ННТ шаклидаги Медиация марказлари ва Низоларни муқобил усулда ҳал этиш марказлари ташкил топмоқда.  Шу тариқа, яқинда Тошкент давлат юридик университети таъсислигида “Тошкент медиация маркази” ННТ ташкил этилди. Шунингдек Адлия вазирлиги томонидан медиаторларни тайёрлаш бўйича намунали ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда, медиаторларни Юристлар малакасини ошириш марказида ўқитмоқда, аҳолининг бу борадаги хабардорлигини оширмоқда.

Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги Ўзбекистондаги давлат бошқаруви органлари орасида биринчи бўлиб вазирлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олувчи ва коррупция билан боғлиқ хатарларни минималлаштириш бўйича жорий этилган механизмларни тасдиқловчи халқаро стандартдаги ISO 37001: 2016 «Коррупцияга қарши менежмент тизими» сертификатига эга бўлди. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳам барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, халқаро стандарт талабларига мувофиқ ISO 17025:2019 «Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйилган талаблар» халқаро аккредитация сертификатини қўлга киритди.

Вазир, шунингдек ,иштирокчиларни яқинда Адлия интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш, фуқаролик қонунчилигини ривожлантириш ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича юклатилган қўшимча функциялар билан таништирди.

Р. Давлетовнинг фикрича, ҳозирги замонда трансформацияларни ахборот технологияларидан кенг фойдаланмаган ҳолда амалга ошириш мумкин эмас. Пандемия вақтида қонун ижодкорлиги жараёни тўлиқ электрон платформага ўтказилди. Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини электрон шаклда келишиш ва кўриб чиқиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тизимига юртимиздаги 200 та ташкилот, жумладан йирик компаниялар, банклар, уюшмалар ва концернлар уланган.  Йил охиригача ФҲДЁ архивларини рақамлаштиришни тугатиш режалаштирилмоқда, бу эса 65 млндан ортиқ ёзувлар дегани.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва хабардорлигини оширишнинг янги усуллари жорий этилди. Хусусан, Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган 5 та ҳуқуқий онлайн портал — advice.uz, Бола ҳуқуқлари бўйича миллий ҳуқуқий интернет-портал, тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича яқинда тақдимоти бўлиб ўтган «Advice for business» махсус онлайн-портали ишга туширилди.  

Тадбиркорлик фаолияти учун лицензия ва рухсатномалар бериш тизимини ислоҳ қилишга урғу берилмоқда. Натижада 70 та лицензия  (26 %) ва 35 та рухсатнома (25%) турлари бекор қилиниб, лицензия фаолиятини соддалаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш кўзда тутилмоқда. Лицензиялаш соҳасидаги 130 дан ортиқ қонучилик ҳужжатини кодлаш ва мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш режалаштирилмоқда.

“Барча ҳудудлар ва туманларда ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учун Адлия вазирлиги томонидан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилди. Тизим автоматик равишда шаклланади ва 21 та муҳим кўрсаткич асосида баҳоланади. Бу ҳам ўз навбатида ҳудудлар ва туманлар даражасида тадбиркорлик фаолиятида мавжуд муаммоларни аниқлаш имконини беради”, — дея қайд этди Р. Давлетов.

Шу билан бирга Ўзбекистон адлия вазири иштирокчиларга томонлар вакиллари  томонидан ўзаро алмашув дастурларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалалари бўйича онлайн-консультациялар ўтказиш, шунингдек ҳуқуқий ахборот алмашиш бўйича онлайн платформа яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу томонларнинг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан тезкор равишда хабардор бўлиши ва танишишини таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, суд экспертизаси соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун ШҲТ Университетидаги магистрлик дастурлари рўйхатига «Ҳуқуқни қўллаш амалиётида суд-экспертиза фаолияти» мутахассислигини қўшиш, ҳамкорликда инновацион ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва томонлар вакиллари учун таълим квоталари ажратиш таклифи билдирилди.

Маълумот учун: Ҳиндистон ҳуқуқ ва адлия вазири Рави Шанкар Прасад раислигида ўтган йиғилишда Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, шунингдек ШҲТ Бош котиби Владимир Норов иштирок этди. Навбатдаги йиғилиш 2021 йилда Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими