Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



11:34:55 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Адлия вазири Русланбек Давлетов МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан эсдалик юбилей медали билан тақдирланди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Русланбек Давлетов МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан эсдалик юбилей медали билан тақдирланди


МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгаши (МДҲ БПМК) фаолиятига 25 йил тўлиши муносабати билан таъсис этилган эсдалик юбилей медали билан  барча бош прокурорлар — Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, унинг ишчи органлари раҳбарлари, МДҲ Ижро қўмитаси раиси ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари тақдирланди.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги фаолияти учун эсдалик медали билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам тақдирланди.

Бу ҳақида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон раислигида ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 30-чи йиғилишида маълум қилинди.

Маълумот учун: «25 лет КСГП СНГ» эсдалик юбилей медали билан прокуратура органлари, ташкилотлари (муассасалари) ходимлари, фахрийлари, нафақахўрлари, МДҲ БПМК Котибияти ва бошқа ишчи тузилмалари, давлат органлари ходимлари ва фахрийлари, жамоат ва халқаро ташкилотлар аъзолари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгаши ва МДҲ БПМК прокуратура органлари фаолиятини йўлга қўйиш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш, шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида қонунийлик ва ҳуқуқ тарғиботини таъминлаш бўйича ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ишига салмоқли шахсий ҳисса қўшган бошқа шахслар тақдирланади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими