Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.10.2020



12:36:54 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти танқидий таҳлил қилинди

Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти танқидий таҳлил қилинди


Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга, фаолиятда йўл қўйилган тизимли камчиликларни бошқа ҳудудларда ҳам такрорланишига йўл қўймасликка эътибор қаратилди.

Мажлисда қонунбузилишларга қарши чора кўриш, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, халқ манфаати учун ишлаш ҳар бир адлия органи ва ходимининг энг асосий вазифаси эканлиги бутун тизимдаги ходимларга тушунтирилди.

Шунингдек, Ҳайъат йиғилишида ҳудудлар билан ишлашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, ҳудудий адлия органлари фаолиятини жонлантириш мақсадида октябрь ойи “Ҳудудлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.

Фаолиятида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва қатор ходимларига интизомий жазо чораси белгиланди.

Хусусан, 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди (шулардан 2 нафар туман адлия бўлими бошлиқлари), 5 нафарига “ҳайфсан”, 2 нафарига эса жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими