Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.10.2020



12:01:25 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Танлов натижаси: 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади

Танлов натижаси: 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади


Танлов натижаси: 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.

Танловда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бош ва етакчи маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар, Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимига 3 нафар ва ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 10 нафар номзод иштирок этди.

Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 22 нафар номзоддан 3 нафари қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди.

Т/р

Ф.И.О

Балл

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимига

1

Абдуллаев Рустам Адилович

89

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси лавозимига

2

Саломов Жасур Ботирович

77

Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва таҳлил қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси лавозимига

3

Юсупов Авазбек Икромжон

95

4

Тошов Иброҳимжон Ҳусниддин ўғли

67

Қолган 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.

Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими