Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:55:46 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

#Адлия_хабари

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари

2020 йил 18 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган нотариуслик учун малака имтиҳонини ўтказиш номаълум муддатга қолдирилмоқда.


Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 18 сентябрь куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Олий малака комиссиясининг ушбу мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнаша олмаслиги ҳамда комиссия кворумга эга бўлмаётганлиги сабабли малака имтиҳони номаълум муддатга қолдирилаётганлигини маълум қиламиз.

Малака имтиҳони куни белгилангандан сўнг, бу ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.