Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 29.10.2020



12:53:25 (GMT +5), Пш, 29 окт 2020

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

Аҳамият беринг

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

Адлия вазири Русланбек Давлетов парламентга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги


“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

Бугун, 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов парламентга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасини тақдим қилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Р.Давлетов Қонун лойиҳасининг ҳозирги кундаги долзарблиги ҳақида тўхталар экан, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг диний эътиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг янги механизмларини жорий этиш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини таокмиллаштиришдан иборат.

Жумладан, амалдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ диний ташкилот тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафар бўлиши талаб этилган бўлса, киритилаётган ўзгартишга асосан эндиликда маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун 50 нафар ташаббускорлар етарли ҳисобланади.

Қонунга киритилаётган янгиликлардан бири диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Шунингдек, ўзгартишларга асосан аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири, фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланмоқда.

Адлия вазири қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганлигини, ушбу омилларни инобатга олмай туриб мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний эътиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таъминлашнинг имкони мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими