Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.09.2020



09:48:52 (GMT +5), Сш, 22 сен 2020

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евросиё қонун устуворлиги” мавзусида Хитой фуқаролик қонунчилиги ўрганилмоқда

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евросиё қонун устуворлиги” мавзусида Хитой фуқаролик қонунчилиги ўрганилмоқда


“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евросиё қонун устуворлиги” мавзусида Хитой фуқаролик қонунчилиги ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 14-25 сентябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евросиё қонун устуворлиги” мавзусида вебинар ташкил этилиши режалаштирилган эди.

Тадбир “Бир макон, бир йўл” бўйлаб жойлашган мамлакатлар ўртасида дўстона ҳамкорликни рағбатлантириш, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларда яқин алоқаларни кучайтириш, ўзаро ҳамкорликнинг ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шунингдек, турли томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий муҳитини янада оптималлаштиришга мақсадида ўтказилмоқда. Унда Аддия вазирлиги масъул ходимлари ҳам тингловчи сифатида иштирок этмоқда.

Шунга кўра 2020 йил 14 сентябрь куни ушбу мавзу доирасида Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Фуқаролик кодексига бағишланган маъруза бўйича онлайн вебинар ташкил этилди.

Ушбу маърузада хитой олимлари ва олимлари томонидан ХХР Фуқаролик кодексидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратилди. Хусусан, фуқаролик қонунчилигининг принциплар, юридик шахсларнинг турлари, оилавий муносабатларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Мазкур вебинарда Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг ходимлари билан биргаликда Евросиё минтақаси мамлакатлари (Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Грузия, Молдова, Озарбайжон) вакиллари иштирок этишди.

Вебинарда хитой олимлари ва экспертлари томонидан ХХР Фуқаролик кодекси, ХХРда Халқаро инвестициялар бўйича қонунчилик ва амалиёт, Халқаро тижорат арбитраж ҳуқуқи ва амалиёти, ХХР тижорат ҳуқуқи, ХХР маъмурий ҳуқуқи ва бошқа шу каби мавзулар бўйича маърузалар ўтказилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими