Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.10.2020



09:53:37 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Апелляция кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси қандай таъминланиши керак?

Апелляция кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси қандай таъминланиши керак?


Апелляция кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси қандай таъминланиши керак?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қатор вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилган эди.

Ушбу Апелляция кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижросини қай тарзда ташкил бўйича жорий йилнинг 14 сентябрь куни адлия вазирлиги томонидан ZOOM дастури орқали Апелляция кенгашлари аъзолари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда Президентнинг “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бирга улар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Апелляция кенгашида кўриб чиқиш тартиби бўйича тавсиялар берилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими