Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:32:45 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Адвокатура: такомиллашув жараёнлари

Адвокатура: такомиллашув жараёнлари



Жаҳон ҳамжамияти олдида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос механизмлар яратилган. Булар ичида адвокатура институтининг ҳам ўзига хос алоҳида ўрни мавжуд.

Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида жорий йил 11 сентябрь куни “Адвокатура: такомиллашув жараёнлари” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходимлари ва Адвокатлар палатаси вакиллари адвокатура соҳасида бугунги кундаги ислоҳотлар ҳамда ушбу институтини такомиллаштириш бўйича олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар ҳақида тушунтириш беришди.

Жумладан, шахсларга жиноят ишлари бўйича давлат томонидан адвокат ажратишнинг электрон тартибини жорий қилиш кутилаётганлиги, бунда адвокатларни инсон омилисиз тизимнинг ўзи танлаши, бу эса тизимда шаффофликни таъминлаши, келажакда фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг “про боно” тизимини жорий қилиниши, адвокатлар суд-ҳуқуқ тизимидаги энг нозик занжир экалиги ва буни бартараф этиш учун судларнинг мустақиллигини таъминлаш кераклиги, шунингдек, бугунги кунда адвокатлар малакасини ошириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида фуқароларнинг адвокат ҳатти-харакатлари устидан қайси давлат органи ёки ташкилотига мурожаат қилиш кераклиги, адвокат ёрдамчиси учун қўйилган талаблар, малакали адвокатлар ҳақидаги маълумотларни қаердан топиш мумкинлиги, адвокат иштироки талаб этиладиган ҳолатлар ҳамда адвокат ишонч билдирувчи шахсни етарли даражада ҳимоя қилмаганда уни алиштириш тартибларига оид саволларига вазирлик ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими