Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:28:20 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Адлия вазирлиги август ойининг” энг яхши ходими”ни аниқлади

Адлия вазирлиги август ойининг” энг яхши ходими”ни аниқлади


Адлия вазирлиги жамоаси орасидан 2020 йилнинг август ойи учун “ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлади. Унга кўра, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси Норқобилова Севинч Норқўчқор қизи “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Севинч Норқобилова вазирлик тизимидаги меҳнат фаолиятини 2018 йилда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармасининг 1-даражали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаган. 2020 йил март ойидан эса мазкур бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Севинч Норқобилова Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказишда, шу жумладан, ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар, аннимациялар ва бошқа тарғибот материалларини ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда уларни тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Севинч Норқобиловани бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими