Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:31:13 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Юридик техникумларга ўқишга киришда кимларга имтиёзлар берилади?

Юридик техникумларга ўқишга киришда кимларга имтиёзлар берилади?



 Шу ва бошқа саволларга Адлия вазирлигида 2020 йил 29 август куни “Юридик техникумлар ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш тартиби” мавзусида  бўлиб ўтган онлайн мулоқотда  жавоб берилди.

Мулоқотда Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  ҳамда Тошкент давлат юридик университети ходимлари эштирок этиб, юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш, имтиҳон ўтказиш тартиби, шунингдек ўқув жараёни ҳақида тушунтириш берилди.

Бўлиб ўтган видео мулоқотнинг асосий мақсади юридик техникумларга ва академик лицейларга ҳужжат топшириш жараёнлари, юридик техникумлар ва академик лицейларда ўқиш фуқаролар учун қандай афзалликлар беришини кенг аҳоли қатламига етказишдан иборат.

Маълумки, жорий 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги Фармонига мувофиқ юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Онлайн мулоқотда ушбу жараён ҳамда техникумлар ва академик лицейга ўқишга қабул қилишда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, техникумлар ва академик лицейга қабул қилиш тартиби, хорижий фуқароларнинг техникумларга қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинишига оид маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, мулоқотда юридик техникумлар ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишда кам таъминланган оила фарзандларига, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчиларига, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентларга белгиланган қабул квоталаридан ташқари Адлия вазирлиги томонидан махсус ажратилган ўринлар бўйича тушунтириш берилди. Ушбу тоифадаги ўқувчиларнинг ўқиши қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилиши таъкидланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими