Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



10:37:53 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон

Аҳамият беринг

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон


Адлия вазирлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан  «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!»  шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида вазирлик раҳбарияти, марказий аппарати ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида вазир ўринбосар Бахром Кучкаров сўзга чиқиб Адлия вазирининг вазирлик ходимларига билдирган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам табригида: “...бир неча кундан сўнг мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрамини нишонлаймиз. Ушбу байрам, аввало, ҳур ва озод яшаш, миллионлаб оилаларнинг фаровонлиги, фарзандларнинг ёруғ келажаги учун барча масъулиятни ўз зиммамизга олган ҳолда ташланган дадил қадам сифатида барчамиз учун қадрли”,  дея таъкидланди.

Айтишимиз керакки, сўнгги 4 йиллик давр ўзининг шиддати билан алоҳида эътирофга лойиқ. Хусусан, бу йиллар давомида Адлия вазирлиги ҳуқуқий ислоҳотларнинг марказида, таъбир жоиз бўлса, ҳуқуқ тизимининг юраги вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Шу сабабдан, халқимизнинг адлия органларига нисбатан муносабати сезиларли даражада ижобий тарафга ўзгарганлиги билдирилди. Шунингдек, вазирликка юклатилган янги вазифалар., уларни амалга ошириш  йўлидаги режалар халқ манфаатларини ҳимоя қилишдаги яна бир олдинган ташланган навбатдаги қадам эканлиги қайд этилди.

Тадбир давомида Давлатимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига биноан давлат мукофотларига сазовор бўлган  ҳамда ўз  самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшиб келаётган ҳиссаси учун рағбатлантирилган бир гуруҳ Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ходимлар эътироф этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Адлия вазирлиги жамоаси ҳамюртларимизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайди.

Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик - хотиржамлик, файзу - барака тилайди.

Мустақиллигимиз абадий  бўлсин!

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими