Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



08:06:31 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

#Имтиҳон_натижа! #2_кун! Натижаларни эълон қилишда давом этамиз ‼

Аҳамият беринг

#Имтиҳон_натижа! #2_кун! Натижаларни эълон қилишда давом этамиз ‼


Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича биринчи малака имтиҳони натижаси билан танишинг

Жорий йилнинг 25 август куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

Малака имтиҳонининг иккинчи кунида иштирок этиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 28 нафар талабгор ушбу малака имтиҳонида иштирок этишига рухсат берилди.

Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Маълумот учун: Малака имтиҳони очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Малака имтиҳонида талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Малака имтиҳони натижасига кўра 9 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди. Жумладан:

Тошкент шаҳридан:

Зуфаров Шохруз Тохир ўғли;

Гулямов Алишер Маратович;

Яхшимуродова Гулмира Рашидовна;

Валиева Парвина Шухратовна;

Худайкулова Феруза Алишеровна;

Мусаева Хафиза Хамидовна.

Тошкент вилоятидан:

Ганиева Хилола Ғайрат қизи;

Наманган вилоятидан:

Тургинова Хилолахон Рахимжоновна.

Хоразм вилоятидан:

Жаббарова Амина Рустам қизи.

Айни дамда малака имтиҳонининг навбатдагиси бўлиб ўтмоқда. Жараённи вазирликнинг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилмоқда. Кузатишда давом этинг.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими