Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



08:46:01 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

Сурхондарё вилоятидаги айрим хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди

Аҳамият беринг

Сурхондарё вилоятидаги айрим хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди


Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 152-моддасига мувофиқ Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 14 августда бўлиб ўтган 1-сон мажлиси баённомасига асосан асосан 2020 йилнинг 15 августидан қуйидаги нотариусларнинг лизензиялари 15 кун муддатга тўхтатилди:

Денов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исмаилов Бекзод Чариевичнинг (лицензия № SU 0008, 21.04.2020 й.) лицензияси;

Термиз шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Тошпулатова Мухайё Ахматовнанинг (лицензия № SU  0018, 22.04.2020 й.) лицензияси;

Қизириқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шойимов Панжи Рахматовичнинг (лицензия № SU  0035, 15.05.2020 й.) лицензияси;

Шўрчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Намозов Нодирбек Исмоиловичнинг (лицензия № SU  0005, 21.04.2020 й.) лицензияси;

Денов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ташмуратова Нодира Артиковнанинг (лицензия № SU  0013, 21.04.2020 й.) лицензияси.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими