Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



08:12:56 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

Адлия вазирлиги томонидан “Ёш юристлар” жамоат бирлашмаси давлат рўхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан “Ёш юристлар” жамоат бирлашмаси давлат рўхатидан ўтказилди.


“Ёш юристлар” жамоат бирлашмасининг асосий мақсади - жамиятда ёш юристларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга кўмаклашишдир. Шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими