Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 31.10.2020



11:35:05 (GMT +5), Шб, 31 окт 2020

ОАВ вакиллари ва блогерларни пресс конференцияга таклиф этамиз RSS обуна

ОАВ вакиллари ва блогерларни пресс конференцияга таклиф этамиз

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.


Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бош прокуратура вакиллари, Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этиши кўзда тўтилмоқда.

Маълумот учун: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йил 22 май—6 июнь кунлари давомида https://regulation.gov.uz портали орқали жамоатчилик муҳокамисидан ўтди. Жами 220 яқин таклиф ва изоҳлар келиб тушган.

Матбуот анжумани, шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Ўтказилиш жойи ва вақти: Тошкент ш., Сайилгоҳ, 5 (Адлия вазирлиги биноси), 11 июнь куни соат 11:00.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0371-207-04-54 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими).

Тадбир карантин қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилади.