Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 05.06.2020



07:11:57 (GMT +5), Яш, 7 июн 2020

"Энг яхши юридик хизмат" танлови номаълум муддатга қолдирилади RSS обуна

"Энг яхши юридик хизмат" танлови номаълум муддатга қолдирилади

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин эълон қилиниб, кўчаларда ҳаракатланиш чеклангани маълум.


Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин эълон қилиниб, кўчаларда ҳаракатланиш чеклангани маълум. Бу ўз навбатида Адлия вазирлиги томонидан ўтказилиши режалаштирилган бир қанча тадбирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Жумладан, ҳозирда ушбу вазият юридик хизмат ходимларини бир жойга йиғиш, улар билан суҳбат ўтказиш имкониятини чекламоқда. Шу сабабли жорий йилда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилиши режалаштирилган “Энг яхши юридик хизмат” республика танлови кейинга қолдирилганини маълум қиламиз.

Бундай қарорга ҳозирда бу каби тадбирларни ўтказиш имконсиз бўлганлиги сабабли келинди.