Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 06.04.2020



17:20:02 (GMT +5), Сш, 7 апр 2020

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон RSS обуна

#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вакант лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида эълон

 Фаолият йўналиши:
• ҳуқуқий ва юридик хизматлар кўрсатишни ривожлантириш;
• адвокатура фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашиш;
• адвокатура институтининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш;
• медиация институтини ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш;
• кафолатланган малакали юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
• юридик маслаҳат тузулмаларини давлат ҳисобини олиб бориш.

 Номзодга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш ва уни бошқариш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• турли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.

 Расмий талаблар:
• олий юридик маълумот;
• мутахассислик бўйича камида 5 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
• давлат тилини мукаммал билиши шарт, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

 Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
• Тошкент шаҳар Марказида, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
• 6-9 млн. сўмгача ойлик иш ҳақи (мартаба даража, иш стажи, шахсий устама ва бошқалардан келиб чиқиб ҳисобланади);
• фаолият самарадорлигига қараб қўшимча рағбатлантиришлар ҳам қўлланилади;
• бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
• идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 Қўшимча афзалликлар:
• замонавий фикрлайдиган ва дўстона руҳдаги жамоа;
• давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 Мурожаат муддати ва манзил:
• номзодлар 2020 йил 25 февралга қадар белгиланган намунадаги маълумотнома-объективкасини (телефон рақамлари акс эттирилиши керак) ҳамда вакант лавозим фаолият йўналиши бўйича таҳлилий маълумот ва таклифдан иборат материални (3-бетгача) Адлия вазирлигининг kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Танлов натижалари Адлия вазирлигининг minjust.gov.uz сайтида эълон қилинади.