Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



08:29:06 (GMT +5), Чр, 11 дек 2019

Адлия вазирлигида ўтказиладиган танлов НИЗОМИ RSS обуна

Адлия вазирлигида ўтказиладиган танлов НИЗОМИ

1. Танлов аҳолини, айниқса, ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини англатиб бориш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.


Танлов мақсади

1. Танлов аҳолини, айниқса, ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини англатиб бориш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

 

Танловни ташкил этиш

2. Танлов ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Адлия вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи (бундан буён матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Танловда Адлия вазирлигининг Телеграм мессенджеридаги “Ҳуқуқий ахборот” канали (бундан буён матнда Канал деб юритилади) обуначилари қатнашиши мумкин.

4. Олий юридик таълим олган шахслар, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.

5. Танловни ўтказиш аниқ муддатлари Адлия вазирлиги томонидан белгиланади ва Каналда танлов бошланишидан 2 кун олдин эълон қилинади.

6. Ишчи гуруҳ томонидан танлов ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритиш мумкин.

7. Танловнинг ўтказилиши ҳақида эълон Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти, Каналда ва вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

8. Танловнинг ёритилиши давлат телеканаллари ҳамкорлигида амалга оширилади.

 

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

9. Танлов 3 босқичда ўтказилади.

10. 1-босқич Канал иштирокчилари ўртасида ўтказилади 1 ой давом этади. Танлов саволлари Каналда эълон қилинади.

11. Танловда иштирокчилардан Каналда эълон қилинган саволларга тезкор, тўғри ва асосли жавоб бериш талаб этилади.

12. Саволлар танлов бошланган кундан бошлаб ҳар куни 1 марта соат 19:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида эълон қилиб борилади.

13. Жавоблар савол эълон қилинган вақтдан бошлаб бир соат давомида телеграмдаги @tanlovadliya_bot манзили орқали қабул қилинади, ундан кейин келган жавоблар ҳисобга олинмайди.

14. Саволлар эълон қилинганда, уларга жавоб йўллаш манзили ҳам кўрсатиб ўтилади.

15. Ҳар бир тўғри берилган жавобга баллар қуйидагича тақсимланади:

энг биринчи тўғри жавоб – 2 балл;

иккинчи тўғри жавоб – 1 балл;

учинчи ва ундан кейинги тўғри жавоблар – 0,5 балл билан баҳоланади.

16. Жавоблар телеграмдаги @tanlovadliya_bot манзилига келиб тушган вақт жавоб қабул қилинган вақт деб ҳисобланади. Агар бир вақтнинг ўзида бир неча манзилдан тўғри жавоблар келиб тушса ҳар бир жавобга тегишли балл берилади.

17. Бир манзилдан жавоб бир неча қисмларга бўлиб жўнатилган тақдирда, охирги келган жавоб қисми вақти жавоб келган вақт ҳисобланади. Юборилгандан кейин ўзгартирилган хабар эгаларининг натижаси инобатга олинмайди.

18. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, берилган саволларга тўғри жавоблар ва танлов натижалари жадвал кўринишида Каналда эълон қилиб борилади.

19. Энг кўп бал тўплаган иштирокчи 1-босқич ғолиблигини қўлга киритади, қолган иштирокчилар тегишлича ўринларни эгаллашади.

Баллар тенг бўлиб қолган тақдирда ўринлар махсус электрон қуръа ташлаш йўли билан тақсимланади.

20. 1-босқичда дастлабки 200 ўринни эгаллаган иштирокчилар 2-босқичга ўтган ҳисобланади.

22. 2-босқич http:// http://test.adliya.uz сайтида ўтказилади.

23. 2-босқичда Иштирокчилардан сайтдаги онлайн тест саволларини ечиш талаб қилинади. Тестда иштирок этиш учун иштирокчиларга тегишли логин ва парол тақдим этилади.

24. Тўғри ечилган тестлар тегишли равишда автоматик тизим орқали баҳоланиб борилади.

25. Энг кўп балл тўплаган 20 нафар иштирокчи рейтинг асосида аниқланади ва 3-босқичга ўтади.

26. 3-босқич вазирликда ҳуқуқий мавзуда индивидуал суҳбатлар тарзида ўтказилади.

27. Босқич иштирокчилари маълум график асосида вазирликка чақирилади ва ҳайъат аъзолари иштирокидаги суҳбатдан ўтказилади.

28. Ҳар бир иштирокчи билан суҳбат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.

29. Энг кўп балл тўплаган 1 нафар иштирокчи ғолиб ҳисобланади. 

 

 Якуний қоидалар

 

30. Танлов ғолибига Малайзияга бориш имкониятини тақдим этувчи икки кишилик йўлланма топширилади.

31. Танлов иштирокчиларининг 3-босқичда иштирок этиши уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

32. Танловни тайёрлаш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

33. Танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.